Линклар

logo-print

Рим Папаси Исроилга боради


Бугун Рим Папаси Бенедикт XVI Исроилга боради.

Сафари давомида Рим папаси Исроил ва Фаластин етакчилари ҳамда насроний, яҳудий ва мусулмон руҳонийлари билан учрашади.

У, шунингдек, Исо Масиҳ туғилгани айтиладиган Байтулҳамга бориб, у ердаги фаластинлик қочқинлар билан ҳам учрашади.

Яқин Шарқ сафари доирасида жума куни Иорданияга етиб борган Бенедикт XVI минтақага “ҳожи ўлароқ, муқаддас жойларни зиёрат қилгани” келганини айтди.

-Рим католик черкови,- деди понтифик, - сиёсий куч эмас, балки Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига ҳисса қўша оладиган илоҳий кучдир.
XS
SM
MD
LG