Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия ҳукуматининг намойишчиларга қарши зўравонлик қўллаганини қораловчи баёнот қабул қилинмади.

Сурияда бир ярим ойдан бери давом этаётган аксил-ҳукумат намойишларида юзлаб одам ўлди.

Ғарб давлатлари ташаббуси билан Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйилган баёнот лойиҳасининг қабул қилинишига вето ҳуқуқига эга Россия ва Хитойдан ташқари яна бир неча аъзо давлат қарши чиқди.

БМТдаги Россия элчиси ўринбосари Александр Панкин Москва Сурия ҳукуматининг намойишларни куч билан тарқатаётганини халқаро хавфсизликка таҳдид деб ҳисобламаслигини урғулади.

Панкин бўҳронга ташқаридан аралашув Сурияда фуқаролик уруши келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Бизнингча, энг муҳим нарса, кескинлик ва қарама-қаршилик кучайишига қарамай, Суриядаги вазиятнинг халқаро тинчлик ва барқарорликка таҳдид солмаётганидир,- деди Россиянинг БМТдаги элчиси ўринбосари.

Панкин зўравонликлар пайтида Сурия ҳукумат аскарлари ҳам нобуд бўлганига эътибор қаратди.

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Линн Паскоу намойишчилар Сурия хавфсизлик ходимларига ҳужум қилганига оид бир-иккита ишончли маълумот борлигини таъкидлади.

Паскоуга кўра, Суриядаги намойишларда хавфсизлик кучлари 350дан 400гача одамни ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG