Линклар

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди.

Бу чоралар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 26 март куни маъқуллаган ва 26 апрел куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.

27 апрелдан бошлаб кучга кирган қонунга мувофиқ телефонда сўзлашиб, автомобилни бошқараётган ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида қарийиб 100 минг сўм, расмий курс бўйича 65 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.

Тезликни оширган ҳайдовчилар эса энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан 10 баробаригача жарима тўлайди.

Кузатувчилар Ўзбекистондаги коррупция даражасини инобатга олган ҳолда, маъмурий жазо чораларининг кучайтирилгани порахўрлик кўпайишига олиб келади, деган фикрда.

Расмий маълумотларга қараганда, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон бўйлаб 40 мингта йўл-тарнспорт ҳодисаси содир этилиб, қарийб 8 минг киши нобуд бўлган, тақрибан 41 минг киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG