Линклар

Муаммар Қаддафийнинг ўғли ва уч набираси Триполи шаҳридаги ҳаво ҳужумлари чоғида қубон бўлди.

Ливиядан олинган хабарларга кўра, ҳужумлар чоғида мамлакат етакчисининг бир неча дўсти ва қариндошлари ҳам қурбон бўлган. Қаддафийнинг ўзи эса соғ-омон.

Муаммар Қаддафийнинг 29 ёшли ўғли Саиф ал-Араб Қаддафий уйига бир неча ракета ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда.

Ҳозирча НАТО қўмондонлиги Триполи шаҳрига ҳужум уюштирилганини тасдиқлади. Аммо, айнан Қаддафий ўғлининг уйини нишонга олгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Шанба куни НАТО кучлари Мисрата шаҳридаги Қаддафийчи ҳарбийларга тегишли, деб ҳисоблагани бир неча нуқтага ҳам ҳаводан ҳужум уюштирди.

Шанба куни шунингдек, Ливия ҳукумати ҳарбийларининг Бенғози жанубидаги шаҳарга қилган юришида ўн исёнчи қурбон бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG