Линклар

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар исёнчилар назоратидаги Мисрата шаҳрини яна танклардан ўққа тутди.

Шифокорларга кўра, душанба куни кечаси рўй берган ҳужумда камида олти киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жароҳатланган.

Ливия шарқидаги исёнчилар қўлида қолаётган ягона йирик шаҳар бўлмиш Мисрата Қаддафий кучлари томонидан қуршовга олинган.

Айни пайтда, пойтахт Триполида Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Араб ва уч нафар набирасини дафн этиш маросими ўтказилди. Ливия ҳукуматига кўра, улар ўтган шанба куни НАТО ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган.

Якшанба кунги намойишларда Қаддафийнинг яқинлари ўлдирилганига жавобан Британия ва Италия элчихоналарига ўт қўйилди. Британия Ливия элчисини Лондондан ҳайдади.

Душанба куни Туркия Ташқи ишлар вазири Ахмат Довутўғли хавфсизлик вазияти ёмонлашаётгани боис Анқара ўзининг Триполидаги элчихонасини вақтинча ёпиши ва ходимларини қўшни Тунисга кўчиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG