Линклар

logo-print

Россия Въетнамга жанговар учқич сотмоқда


Россия Въетнамга 12та жанговар учқич етказиб беради.

“Ведомости” нашрининг ёзишича, Въетнамга сотилаётган учқичларда ҳеч қандай қурол бўлмайди. Томонлар ўртасида имзоланган шартнома қийматининг 500 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда.

Интерфакс агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб хабар қилишича, жорий йил якунига қадар Россия биринчи учқични Въетнамга етказиб беришни режалаштирган.

Ўтган ой бир қатор нашлар Россия Вьетнамга олтита сув ости кемаси етказиб беришга оид қарийб 1.8 миллиард долларлик шартнома имзолагани тўғрисида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG