Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:17

Ҳуқуқ фаоллари кўмак сўрамоқда


Аввалроқ Тошкентда кичикроқ норозилик акцияларини ўтказиб келган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларига 13 май куни Андижон воқеалари қурбонларини ёдга олиш маросимини ўтказишга имкон бермадилар.
Аввалроқ Тошкентда кичикроқ норозилик акцияларини ўтказиб келган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларига 13 май куни Андижон воқеалари қурбонларини ёдга олиш маросимини ўтказишга имкон бермадилар.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси жорий йил 13 май куни Тошкент шаҳар милицияси босимига учраган ҳуқуқ фаолларини ҳимоя қилиш илтимоси билан халқаро ташкилотларга мурожаат қилди.

БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари аҳволи масаласи бўйича бош котиби вакили, Европа Иттифоқи, Норвегия дипломатик миссияси, Фронт Лайн, Ҳюман Райтс Вотч, Халқаро Амнистия, Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси каби ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жаҳон ҳамжамияти вакиллари номига битилган очиқ мурожаатномада альянс фаоллари шу йилнинг 13 май куни ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари дуч келган таъқибу тазйиқ ҳақида батафсил маълумот берадилар.

14 май санаси қўйилган мурожаатномада ўтган чоршанба куни Андижон фожеаси қурбонларини ёдга олиш мақсадида Тошкентдаги “Матонат” ёдгорлиги олдида тадбир ўтказмоқчи бўлган ҳуқуқ фаоллари Тошкент шаҳридаги Юнусобод, Сирғали, Ҳамза, Чилонзор, Собир Раҳимов, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний равишда ушлангани, уларга ўта қўпол муносабатда бўлингани, ҳуқуқ фаолларининг яқинларига қаттиқ босим ўтказилгани ҳақида маълум қилинади.

Хусусан, “2005 йилнинг 13 майидаги оммавий қатл юзасидан халқаро текширув ўтказилишини талаб қиламиз”, “Андижонда ўлдирилган одамлар учун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг халқаро трибуналга тортилишини талаб қиламиз” талабномалари билан “Матонат” ёдгорлиги олдида пикет ўтказмоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева, Саломат Бойматова, Анатолий Волков, Элнур Абдулов, Абдулло Тожибой ўғли, Виктория Баженова, Татьяна Давлатова, Олег Сарапулов ва Суръат Икромов милиция бўлимларида эрталабдан кечгача ноқонуний равишда ушлаб турилган.

Альянс фаоллари Шуҳрат Рустамов ва Саида Йўлдошбекова “Матонат” ёдгорлиги ёнига яқинлаштирилмаган.

Шунингдек, Баҳодир Намозов, Анатолий Вараксин, Акромхўжа Муҳиддинов, Расулжон Тожибаев, Ада Ким, Клара Шодмонова ва Людмила Мингазова каби ҳуқуқ фаоллари милиция ва махсус хизмат ходимлари босими остида уй қамоғида ушлаб турилган.

Альянс вакиллари халқаро ҳамжамиятдан Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари аҳволи билан боғлиқ мазкур вазият юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш, ҳуқуқ фаолларига қарши репрессия ва таҳдидлар тўхтатилиши ҳамда ҳуқуқ фаолларининг хавфсизлиги таъминланиши учун ўзбек расмийларига босим ўтказишни сўраганлар.

Шунингдек, мурожаатнома муаллифлари халқаро ташкилотлардан ўзбек расмийлари таъқиби натижасида соғлиғи кескин ёмонлашган Ада Ким, Элнур Абдулов, Расулжон Тожибаев, Акромхўжа Муҳиддинов, Виктория Баженова, Татьяна Давлатова ва Людмила Кутеповага кўмак кўрсатишни ҳам илтимос қилганлар.
XS
SM
MD
LG