Линклар

Самарқандда журналистнинг суди бошланади


18 май куни Самарқанд вилоят судида тошкентлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййидга нисбатан маҳкама жараёни бошланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда “Фарғона.ру” интернет нашри хабар тарқатди.

Дилмурод Саййид 2009 йилнинг 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 моддаси асосида товламачиликда айбланмоқда.

Бироқ бу иш юзасидан гувоҳлар ва "жабрланувчи"лар журналистга даъволари йўқ эканликларини билдирганлар ва унга қарши кўрсатмалар беришдан бош тортганлар.

“Фарғона.ру” нашрининг хабар беришича, шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот тузилмалари Дилмурод Саййидга қарши кўрсатма берган бошқа жабрланувчиларни излаб топганлар.

Кузатувчиларга кўра, Дилмурод Саййиднинг қамоққа олиниши расмий Тошкентнинг Ўзбекистон ахборот майдонини тозалаш сиёсати доирасида амалга оширилган.

Дилмурод Саййид 2005 йилдан бери бир қатор хусусий ва давлат нашрларида мухбир сифатида ишлаб келган. 2007 йилдан бери эса у ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG