Линклар

Полшада АҚШ батареяси жойлаштирилади


АҚШ Полша ҳудудига ракеталарга қарши ишлатиладиган “Патриот” батареяси жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Давлат Департаменти матбуот вакили Айн Келли АҚШ президенти Барак Обама хавфсизлик бўйича ўтган йил Полша билан имзоланган шартнома талабларини бажариш ниятида эканини айтди.

Айни пайтда Обама маъмурияти АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Полша ва Чехияга жойлаштириш режасини қайта кўриб чиқилаётганини билдирган эди.

Бироқ Ракета ҳужумидан мудофаа агентлиги раҳбари Патрик О’Рейлли 21 май куни конгресс йиғилишида маъмурият лойиҳани қўллаб-қувватлаганини айтди.
XS
SM
MD
LG