Линклар

logo-print

Либерман Москвага боради


Исроил ташқи ишлар вазири душанба куни Москва етакчилари билан музокаралар ўтказади.

Вазир Авигдор Либерман ўз лавозимини эгаллаганидан буён илк бор Россияга сафар қилмоқда ва сафари давомида Россия раҳбарияти билан Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилишни кўзламоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазири сафари давомида Россия президенти Дмитрий Медведев, бош вазир Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб боради.

Исроил Россия раҳбариятидан ўз иқтисодий имконияти ва Эрон билан яқин алоқаларидан фойдаланиб, расмий Теҳронга унинг ядровий дастурини тўхтатиш бўйича босим ўтказишини сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG