Линклар

Ереванда сайлов натижалари эълон қилинди


Арманистонда иқтидордаги Республикачилар партияси Ереван шаҳар кенгашига ўтказилган сайловда ғалаба қозонди.

Дастлабки маълумотларга кўра, партия вакиллари якшанба кунги сайловда 46 фоиз овоз тўплаган ва амалдаги шаҳар хокими Гагик Бегларян ўз лавозимини сақлаб қолган.

Ереван кенгашига, шунингдек, 22 фоиз овоз тўплаган ҳукмрон коалициянинг яна бир аъзоси “Фаровон Арманистон” партияси ҳамда 17 фоиз овоз билан мухолифатдаги Арманистон Миллий конгресси ўтишга муваффақ бўлган.

Собиқ президент Левон Тер-Петросян етакчилик қилаётган Арманистон Миллий конгресси якшанба кунги сайлов давомида қатор жиддий қонунбузарчиликлар кузатилганини таъкидлаб, бугун Ереванда норозилик акцияси ўтказишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG