Линклар

logo-print

GM ўлди, яшасин GM


АҚШнинг General Motors автомобил ширкати ўзини “банкрот” деб эълон қилди.

General Motors (GM) АҚШ саноати тарихида синган энг йирик ширкат бўлди.

АҚШ президенти Барак Обама ширкатнинг “банкрот” деб эълон қилиниши General Motorsни қутқариш режасининг бир қисми эканини баён қилди.

- Бугун эълон қилинган чора эски GMнинг интиҳоси бўлиб, янги GMнинг бошланиши бўлишига ишончим комил.

Янги GM юқори сифатли, хавфсиз ва эртанги кунга мўлжалланган автмобилларни ишлаб чиқарадиган, Американи энергия мустақиллиги сари етаклайдиган ва Америка муваффақиятининг рамзи бўла оладиган ширкатга айланади, деди Обама.

General Motorsнинг банкрот деб эълон қилиниши натижасида ҳукумат ширкатга 50 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатади, бунинг эвазига корхонанинг 60 фоиз улуши ҳукумат тасарруфига ўтади.
XS
SM
MD
LG