Линклар

logo-print

Йўқолган учқичдан ҳануз дарак йўқ


Бразилия қирғоқларида душанба куни йўқолиб қолган Air France ширкатига тегишли йўловчи самолётни қидирув ишлари ҳануз давом этмоқда.

Иккинчи кунга ўтган бу қидирув ишларида Франция, Испания, Бразилия ва Сенегал самолётлари ва ҳарбий кемалари иштирок этмоқда. Ҳозирча учқичга нима бўлганини аниқлашга ëрдам берадиган бирор далил топилмади. Учқич¸ кучли шамол ва яшинлар зонасига киргач¸ у билан алоқа узилиб қолган ва шу боис мутахассислар самолëтнинг яшинга чалингани ëхуд шамол оқибатида океанга қулаганини тахмин қилмоқдалар.

Аэробус 330 русумли учқич душанба куни Рио Де Жанейродан Парижга йўл олгач, радар кузатувидан йўқолиб қолди.

Атлантика океани устида йўқолган самолёт бортидаги 228 йўловчи ва экипаж аъзоларининг кўпчилигини Бразилия фуқаролари ташкил этади. Айни пайтда¸ учқич борида 32 мамлакат фуқаролари бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG