Линклар

logo-print

Россия буғдой экспортини оширмоқчи


Россия ҳукумати кейинги бир неча йил ичида жаҳон бозорига етказиб бераётган буғдой ҳажмини 20 фоизга ошириш ниятида.

Шундай бўлган тақдирда Россиянинг буғдой экспорти ҳажми йилига 50 миллион тоннага етиши мумкин.

Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳрида бораётган Халқаро дон маҳсулотлари форумида сўзлаган Қишлоқ хўжалиги вазири Елена Скринник 2008 йилда Россияда 100 миллион тонна буғдой ўриб олинганини айтди. Шу билан Россия буғдой экспорти бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади.

Петербург шаҳридаги форумда Россия, Украина ва Қозоғистон расмийлари ўзаро буғдой етиштирувчи давлатлар иттифоқини тузиш ташаббуси билан чиқди.

Бу давлат мутахассислари фикрича, бундай иттифоқ мазкур ҳудудга келадиган сармояларни оптималлаштириш ва жаҳондаги буғдой бозорларида рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG