Линклар

Эронда президентлик сайлови ўтказилмоқда


Президентликка даъвогарлик қилаётган номзодлар орасида жорий президент Маҳмуд Аҳмадинажоддан ташқари Инқилоб гвардиячиларининг собиқ раҳбари Муҳсин Ризоий, ислоҳотчилар Ҳусайн Мусавий ва Маҳдий Карубийлар бор.

Иккинчи муддатга президентликда қолишга уринаётган президент Маҳмуд Аҳмадийнажод жиддий рақобатга юз тутмоқда.

Ислоҳотчилар Аҳмадийнажодни мамлакатда иқтисодий аҳвол ёмонлашуви ва ишсизсизлик, нарх-наво ошишида айблашган.

Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳамда ислоҳотчи собиқ бош вазир Ҳусайн Мусавийнинг сайловда ютиш имконияти кўпроқ номзодлар сифатида қаралмоқда.

Агар ҳеч бир номзод сайловчиларнинг 50 фоизидан кўп овозини қозона олмаса, 19 июнда иккинчи давра сайловлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG