Линклар

Теҳронда намойиш бекор қилинди


Эрон мухолифати бугунга режаланган норозилик намойишини бекор қилди.

Мухолифатчиларнинг таъкидича, Эрон ҳукумати 12 июн кунги сайлов натижаларига қарши Теҳронда намойиш ўтказишга рухсат бермаган.

Мазкур сайловда мағлуб бўлгани айтилаётган ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий партиясининг матбуот вакили Ройтерс ахборот агентлигига Теҳрондаги намойиш бекор қилинганини билдирди.

Бундан бир оз аввал Эрон янгиликлар агентлиги намойиш ташкилотларига таянган ҳолда, расмийлар рухсат бермагани боис Теҳрондаги намойишлар бекор қилиниши тўғрисида хабар тарқатганди.

Эрон хавфсизлик кенгаши эса мухолифат етакчиларини ноқонуний намойишлар ўтказилгудек бўлса, бунинг жавобгарлиги улар бўйнига тушиши хусусида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG