Линклар

logo-print

Чегарада ЕИ миссияси ҳайдовчиси нобуд бўлди


Бугун Грузиянинг Абхазия айирмачи ўлкаси билан чегарасида рўй берган портлашда Европа Иттифоқи миссияси ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Грузия ички ишлар вазирлигига кўра, ҳалок бўлган ҳайдовчи Грузия фуқароси бўлган.

Кузатувчилар миссияси билан бўлган яна бир грузин врачи жароҳатлангани айтилмоқда.

Ўтган йили Россия билан Грузия ўртасидаги қуролли можародан кейин Абхазия ва Жанубий Осетия айирмачи минтақалари билан чегараларни кузатиш учун Европа Иттифоқининг 225 кишилик миссияси юборилган.
XS
SM
MD
LG