Линклар

Ҳондурасда комендантлик соати жорий этилди


Ҳондурас президенти лавозимини вақтинчалик эгаллаб турган Роберто Мичелетти мамлакатда икки кунга комендантлик соати жорий қилди.

28 июн куни Ҳондурас армияси мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширди. Ҳарбийлар президент Мануэл Селайя қароргоҳига бостириб кириб, уни қўлга олди ва кейинчалик Коста Рикага мажбуран чиқариб юборди. Ҳондурас пойтахти Тегусигалпада эса президент тарафдорлари ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинди.

Якшанба куни Коста Рикадан туриб гапирган Мануэл Селайя яқин фурсат ичида ўз ватанига қайтиши ва мамлакатда тартиб ўрнатишга ваъда берди:

-Мен президентликни давом эттираман, мени Ҳондурас фуқаролари сайлашган ва шуни таъкидламоқчиманки, мен ўз ватанимга қайтаман. Мен президент сифатида қайтаб ўз лавозимимга қайта киришаман. Бугун улар мени куч билан ҳокимиятдан оғдаришди, деди Мануэл Селайя.

Айни пайтда АҚШ, ЕИ ва БМТнинг минтақавий ҳамкорлари, жумладан, Венесуэла ва Куба Ҳондурасда амалга оширилган давлат тўнтаришини кескин қораладилар.
XS
SM
MD
LG