Линклар

Бишкек одам савдогарини Тошкентга топширди


Қирғизистон махсус хизматлари одам савдосида айбланиб ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Ёндош Пўлатовни Ўзбекистонга топширди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қумитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 47 ёшли Ёндош Пўлатов 19 июн куни ноқонуний миграция каналларидан бирини фош этиш доирасида амалга оширилган амалиёт давомида ҳибсга олинган.

Кейинроқ март ойида Пўлатовга нисбатан Ўзбекистонда қидирув эълон қилингани аниқланган.

Матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги давлатлараро келишувларга мувофиқ, экстрадиция қилинган Пўлатов Ўзбекистонда жазога тортилади.
XS
SM
MD
LG