Линклар

Пхеньян ракета синовларини давом эттирди


Шимолий Корея бир кунда камида еттита ракетасини синовдан ўтказди.

Жанубий Корея расмийларининг билдиришича, расмий Пхеньян томонидан учирилган ракеталарнинг барчаси қисқа масофадаги нишонларни уришга мўлжалланган.

Жанубий Корея ҳарбийлари ўз қўшниси Шимолий Кореядан келаётган ҳар қандай таҳдид ва фитнага муносиб жавоб қайтаришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Япония ҳукумати эса расмий Пхеньян ҳаракатларини кескин қоралади.

12 июн куни БМТ Хавфсизлик кенгаши бундан бир оз аввал ерости ядровий қурол синови ўтказган Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар жорий қилган эди.
XS
SM
MD
LG