Линклар

Урумчидаги вазият назорат остида


Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси пойтахти Урумчида вазият назорат остида эканини билдирди.

5 июл куни Урумчида содир бўлган ғалаён пайти камида уч одам нобуд бўлгани хабар қилинган эди.

Хитойдан олинган хабарларда Урумчи шаҳрида маҳаллий халқ вакиллари кўчаларда машиналарга ўт қўйгани ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашгани билдирилган.

Хитой ҳукумати мустақил Уйғур давлати қуриш мақсадида хорижда фаолият юритаётган гуруҳлардан бирини тартибсизликларни уюштиришда айблади.

Урумчидаги воқеалар ҳақида маълумот олиш мақсадида Швециядан сиёсий бошпана олган Дунё Уйғур қурултойи ташкилоти матбуот вакили Дилшод Рашид билан телефон орқали боғландик.

Сургунда фаолият юритаётган уйғур фаоллари вакили Урумчидаги ғалаёнларга Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан юритаётган қатағон сиёсати сабаб бўлганини айтди.

Унга кўра, Хитойнинг хавфсизлик кучлари Урумчи шаҳрига кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG