Линклар

logo-print

Ҳондурас масаласи Коста Рикада кўрилади


Коста Рикада Ҳондурасдаги сиёсий вазиятни бақарорлаштиришга қаратилган музокаралар қайта иш бошлайдиган бўлди.

Июн ойи бошида ағдарилган президент Мануэл Селайянинг вакиллари ҳамда мамлакатдаги муваққат ҳукумат расмийлари Коста Рика президенти Оскар Ариас воситачилигида сўзлашувлар олиб боради.

Яқинда Селайя бу учрашув натижаси унинг президентликка тикланишидан ўзгача бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблашини маълум қилган, акс ҳолда, музокараларни тўхтатиб, мамлакатга қайтишга уринишидан огоҳлантирган эди.

Июл ойи бошларида ҳам Селайя ватанига қайтишга бир бор уринган. Бироқ, ҳукуматни қўлга олган ҳарбийлар унинг самолёти қўнишига имкон бермаган эди.
XS
SM
MD
LG