Линклар

Элчихона масжидни таъмирлашга кўмаклашади


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Бухородаги қадимий масжидни қайта таъмирлаш ишларига кўмаклашади.

Тошкентдаги элчихона матбуот хизматининг хабар қилишича, АҚШ элчиси томонидан таъсис этилган фонд Бухоро давлат архитектура музейига 45 минг долларлик грант ажратган. Бу пуллар Бухоро аркидаги Жума масжидини қайта таъмирлаш ишларига сарфланади.
Масжид ичкарисида замонавий иситиш ускуналари ўрнатилади.

Жума масжиди 18 асрда барпо қилинган бўлиб, деворларининг ички томонидаги нақшлар орасига Қуръон оятлари ёзилган. Жума масжиди Бухоро аркининг бошқа меъморий ёдгорликлари каби БМТнинг Дунё маданий меъроси рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG