Линклар

АҚШ текширув ўтказмоқчи


АҚШ Давлат департаменти Эрон ҳукумати ўзининг Ироқ билан чегара ҳудудида америкалик 3 сайёҳни қўлга олгани юзасидан текширув ўтказишини маълум қилди.

Департаментнинг матбуот вакили Меган Маттсон “Биз бу иш юзасидан мавжуд фактларни аниқлаштириш учун мавжуд барча чорани кўрамиз”, деди.

Эрон давлат телевидениеси эса мамлакат ҳудудида адашиб юрган АҚШ нинг уч фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Курдистон расмийлари эса бу сайёҳлар Ироқнинг Эронга яқин чегарасидаги Ҳалабжа шаҳри яқинида сайр қилиб юриб, рухсатсиз Эрон ҳудудида ўтиб қолган чоғида қўлга олинганини хабар қилган.
XS
SM
MD
LG