Линклар

Билл Клинтон Пхеньянга борди


АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон дипломатик миссия билан Шимолий Кореяга сафар қилди.

Жанубий Корея ахборот агентликларига кўра, Билл Клинтон Пхеньян расмийлари билан учрашиб, қамоқда сақлаётган америкалик икки журналистни озод этишга уриниб кўради.

Шимолий Корея Олий суди июн ойида Лаура Линг ва Эуна Ли исмли америкалик журналистларни 12 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Журналистлар ғаразли ният билан чегарани ноқонуний равишда бузганликда айбдор, деб топилган.

Айни пайтда Оқ уй ва Давлат департаменти Билл Клинтоннинг Шимолий Кореяга қилган сафарига изоҳ беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG