Линклар

Медведев Меркел билан учрашади


Россия президенти Дмитрий Медведев Сочида Германия канцлери Ангела Меркел билан музокаралар ўтказади.

Медведев ва Меркел ўртасида жорий йилда учинчи маротаба ўтказиладиган ушбу учрашувда савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқалар ривожи муҳокама қилинади.

Германия Россиянинг Европадаги энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Бироқ глобал молиявий бўҳрон туфайли давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ кўлами сўнги пайтда кескин тушиб кетди.

Айни пайтда Кремл расмийларидан бири Сочидаги учрашувда Германиядаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчи “Opel” ширкати акцияларини Канада ширкати ва Россия банки томонидан сотиб олиниши ҳамда Германия ширкатларига Россия сармоясини жалб қилиниши масалалари муҳокама этилиши мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, Германия канцлерининг Медведев билан учрашувда Россиядаги инсон ҳуқуқлари масаласини тилга олиши кутилмоқда.

Пайшанба куни Германия радиосига интервью берган Ангела Меркел Сочидаги учрашувда яқинда Чеченистонда уч ҳуқуқ фаолининг ўлдириб кетилишини муҳокама қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG