Линклар

logo-print

Россияда ҳалокат қурбонлари сони 69 нафарга етди


Россиянинг йирик Сяно-Шушенск гидро электро станциясида содир бўлган фалокат туфайли ҳалок бўлганлар сони 69 нафарга етди.

“Олти киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда”, дея маълум қилди қутқарув хизмати матбуот вакили.

Душанба куни рўй берган ҳалокатга техник муаммо боис бузилган бир неча гидроагрегатдан отилиб чиққан сув машина залига қуйилгани ва юзга яқин ишчини ўз домига тортиб кетгани сабаб экани айтилмоқда.

Бош вазир Владимир Путин йўқолган, деб ҳисобланган одамларни энди тирик топишга умид йўқлигини айтди. 2 мингдан зиёд одам Енисей дарёси бўйлаб қутқарув ва тозалов ишларига жалб этилган.
XS
SM
MD
LG