Линклар

logo-print

Тожикистонда ал-қоидачилар қамалди


Тожикистон Олий суди тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат жанубидаги Жилликўл фуқароси Мирзовали Холов ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Афғонистонга ўтиб, 1998 йили ал-Қоида халқаро террористик ташкилотига аъзо бўлиб кирган.

Вахш туман фуқароси Билол Мўсрзода эса 1994 йили Покистондаги Имом Бухорий мадрасасига ўқишга кириб, у ҳам 1998 йили мазкур ташкилотга бириккан.

Судга раислик қилган Мусомир Ўроқовнинг “Авесто” ахборот агентлиги мухбирига маълум қилишича, Мирзовали Холов, Билол Мўсозода ва уларнинг яна икки шериги Носир Ғуломҳайдар ва Абдусаттор Абдуллоев шу йил март ойида Тожикистон миллий хавфсизлик қўмита ходимлари томонидан қўлга олиниб, республика жиноят кодексининг 187-моддаси, яъни жиноий ташкилот тузганликда айбланган.

Тожикистон Олий суд ҳукми билан Мирзовали Холов ва Билол Мўсозода 15 йилданга, Носир Ғуломҳайдар ва Абдусаттор Абдуллоев эса 8 йилданга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG