Линклар

ЕИ Сурия билан ҳамкорлик шартномасини имзолайди


Европа иттифоқи жорий йил охиригача Сурия билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолайди.

Буни Европа иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавер Солана маълум қилди.

Унга кўра Европа иттифоқи минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича дастур ишлаб чиққан ва унда Суриянинг муҳим рол ўйнаши белгиланган.

Пойтахт Дамашқда Хавер Соланани қабул қилган Сурия президенти Башар ал-Асад Ироқда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун миллий ярашувга эришиш кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG