Линклар

logo-print

Россия Тошкент фикрини инобатга олади


- Қирғизистонга ҳарбий база жойлаштириш режаси муҳокама қилинар экан Россия¸ албатта¸ Ўзбекистоннинг ушбу масалага оид фикрини инобатга олади, дея баёнот берди КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа.

Бу ҳақда Николай Бордюжа бугун Москвада журналистлар билан ўтказилган учрашув чоғида билдирди.

- Қирғизистон ва Россия ўртасида имзоланган меморандум моҳияти Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари, жумладан, Кант ҳарбий ҳаво базасини ўзаро бирлаштиришдан иборат. Россия базасини очиш масаласи муҳокама қилинганда, биз барча фикрлар, жумладан, расмий Тошкент фикрини инобатга оламиз, дея қўшимча қилди КХШТ Бош котиби.
XS
SM
MD
LG