Линклар

ОПЕК қазилаётган нефт ҳажмини оширмайди


Бугун Венада учрашган нефт экспорт қилувчи давлатларнинг вазирлар нефт қазиб олиш ҳажмини ўзгаришсиз қолдиришга келишиб олганлар. Бу ҳақда Қувайт нефт вазири Шайх Аҳмад Абдулла ас-Сабоҳ маълум қилди.

Ҳозирда бир баррел нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 70 доллардан ошади.

Ўтган йил охирида нефт нархи жаҳон бозорида тушиб кетиши ортидан ОПЕК нефт қазиб олиш ҳажмини кескин қисқартиришга қарор қилган эди.

Жаҳонда қазиб олинаётган нефтнинг 40 фоизи 12 давлат аъзо бўлган ОПЕК ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG