Линклар

Кичик ҳаж келаси йилга қолдирилди


Саудия Арабистонида H1N1 вируси тарқалгани муносабати билан Ўзбекистонда умра ибодатига зиёратчиларни жўнатиш вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси баёнотига асосланиб Газета.уз ахборот агентлигининг билдиришича, кузги умра зиёратини бажариш учун рўйхатдан ўтганлар Рўзадан кейинги ойда Саудия Арабистонига боришлари мумкин.

Жорий йил баҳорида 2 минг 300 нафар ўзбекистонлик умрага борган.

Кузги умра зиёрати учун 2000 нафар ўзбекистонлик рўйхатдан ўтган.
XS
SM
MD
LG