Линклар

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш кўпайди


Россия Марказий банки маълумотига асосланиб Фарғона.ру ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, жорий йил иккинчи чорагида Россиядан МДҲ давлатлари¸ жумладан Ўзбекистонга пул ўтказиш 1,6 марта кўпайган.

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда қолган яқинларига 292 миллион доллар пул ўтказган бўлса¸ йилнинг иккинчи чорагида бу кўрсаткич 477 миллион долларни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG