Линклар

logo-print

Москва Вашингтон қарорини олқишлади


Россия президенти Дмитрий Медведев Оқ уйнинг аксилракета мудофаа тизимларига оид режаларни қайта кўриб чиқаётганини олқишлади.

Телевидениеда қилган чиқишида Медведев АҚШ президенти Барак Обама ва мудофаа вазири Роберт Гейтс эълон қилган қарор “масъулиятли” бўлгани ва Қўшма Штатлар билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини баён қилди.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам АҚШ қарорини “ижобий қадам”, дея олқишлаб, Американинг янги режалари Европа хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилажагини таъкидлади.

Айни пайтда Полша ва Чехия раҳбариятлари Вашингтон режалари ўзгараётганига қарамасдан, Қўшма Штатлар билан алоқалар мустаҳкам бўлиб қолишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG