Линклар

Эронда намойишчилар ҳибс этилди


Эронда жума куни ўтказилган намойиш чоғида бир нечта фуқаро қўлга олинди.

ИРНА агентлигининг Теҳрон полиция бошқармаси матбуот вакилига таяниб хабар қилишича, ўндан зиёд намойишчи полиция ходимларига тош отгани ва мотоциклларга ўт қўйгани учун полиция томонидан ҳибсга олинган.

Жума куни ўн мингдан зиёд киши Теҳронда Фаластин халқини қўллаш мақсадида ҳар йили уюштириладиган “Қуддус куни” намойишида иштирок этди. Бу намойишда Эрон мухолифати етакчилари ҳам қатнашдилар.

Эрон мухолифатининг минглаб тарафдори намойишда ҳукуматга қарши шиорлар билан чиқди.
XS
SM
MD
LG