Линклар

Аббос уринишлардан самара бўлмаганини билдирди


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлаш юзасидан яқинда қилинган уринишлар самарасиз якунланганини таъкидлади. Бу ҳақда Фаластин етакчиси Коҳирада Миср президенти Ҳусни муборак билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг билдирди.

- Барча йўллар ёпилганига ишонаман, боиси бу уринишларда ҳеч қандай муросага эриша олмадик, деди журналистлар олдида чиқиш қилган Маҳмуд Аббос.

Куни кеча АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл тинчлик музокараларини қайта бошлаш уринишлари ўлароқ минтақага қилган сафарини ниҳоясига етказиб, ҳеч қандай баёнот бермасдан ўз юртига қайтиб кетди.

Олти кун давомида АҚШ расмийси Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳамда Иордания, Ливан ва Миср етакчилари билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG