Линклар

Кикбоксинг бўйича чемпион қўлга олинди


Россиянинг Оренбург област милицияси Ўзбекистонда босқинчилик жиноятини содир этганликда айбланиб¸ халқаро қидирувга берилган кикбоксинг бўйича собиқ жаҳон чемпионини қўлга олди.

Ҳозирча Оренбург милицияси 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг исмини ошкор қилмаётир.

Оренбург област Ички ишлар бошқармаси интернет сайтида айтилишича, ҳибсга олиш чоғида собиқ чемпион милиция ходимларига қаршилик кўрсатган.

Кейинроқ у билан биргаликда босқинчилик содир этган яна икки ўзбекистонлик ҳам ҳибсга олинган. Айни пайтда уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Оренбург милицияси 3 октябр куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғидан минатдорчилик мактуби олинганини алоҳида қайд этмоқда.
XS
SM
MD
LG