Линклар

logo-print

Урумчи намойишчилари устидан ҳукм чиқарилди


Хитойда Урумчи воқеаларига алоқадорликда айбланган олти шахсга ўлим жазоси тайинланди, яна бир киши эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Синьхуа агентлигининг Урумчи шаҳар маҳкамасига таянган ҳолда хабар қилишича, бу шахслар июл ойида Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида рўй берган тартибсизликлар чоғида қотиллик ва бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тартибсизликлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки юзга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG