Линклар

Путин Пекинга сафар қилди


Россия бош вазири Владимир Путин уч кунлик сафар билан Хитой пойтахти Пекинга борди.

Владимир Путин бу ерда Хитой ҳукумати етакчилари билан учрашиб, қиймати 5.5 миллиард долларлик жами 34 та шартнома имзолашни режалаган.

Россия бош вазири, шунингдек, Пекинда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгашининг йиғилишида ҳам қатнашади.

Владимир Путиннинг Пекинга сафари Россия-Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 60 йиллиги нишонланаётган бир даврга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG