Линклар

Россия партиялари сайлов натижасидан норози


Россия Либерал-демократик партияси, коммунистлар ва Адолатли Россия партиялари вакиллари маҳаллий ҳокимият идораларига якшанба куни ўтказилган сайлов натижаларига норозилик тариқасида бугун Давлат думаси мажлисида иштирок этишдан бош тортдилар.

Бундан ташқари ҳар учала партия вакиллари президент Дмитрий Медведев улар билан учрашиб, сайловда қайд этилгани айтилаётган қонунбузарчиликларни муҳокама қилмагунча Давлат думасига қайтмасликларини маълум қилдилар.

Маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилган сайлов расмий натижаларига кўра, Ягона Россия партияси вакиллари яхши натижага эришган.

Бироқ мухолифатдаги партиялар сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилганини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG