Линклар

logo-print

Ироқда 11 киши нобуд бўлди


Пойтахт Бағдоднинг шиалар яшайдиган Шаала маҳалласи бир вақтда миномётлардан ўққа тутилгани оқибатида ва машҳур Жаводайн бозорида содир бўлган отишмада саккиз киши ўлди.

Карбало шаҳридаги шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳлари яқинида амалга оширилган портлашда икки киши ҳалок бўлди, 46 нафари яраланди.

Нотинч бўлган Мўсул шаҳрида эса Ироқ полициясининг бир ходими номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.
XS
SM
MD
LG