Линклар

Гул ва Саркисян биргаликда футбол томоша қилди


Туркия ва Арманистон президентлари Абдулла Гул ва Серж Саркисян Туркиянинг Бурса шаҳрида футбол бўйича Арманистон ва Туркия терма жамоалари ўйинини бирга томоша қилдилар.

Икки давлат раҳбарлари буни ўзаро муносабатлар яхшиланаётгани белгиси дея баҳолади.

Туркия ва Арманистон дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ва чегарани очиш ҳақидаги битмни шанба куни Цюрих шаҳрида имзолаган эди.

Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилаётган ўйинда Туркия футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
XS
SM
MD
LG