Линклар

logo-print

Покистон яна нотинч


Покистоннинг Пешовар шаҳрида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 11 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий полиция участкаси олдида содир этилган бу портлашда 10дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди. Пайшанба куни ҳам толибон ҳаракатига алоқаси борлиги айтилаётган жангарилар Лаҳор ва Коҳат шаҳарларида ҳужум ва портлашлар уюштирди. Бу ҳужумларда салкам 40 киши нобуд бўлди.

Сўнгги икки ҳафта давомида Покистон бўйлаб содир этилган зўравонликларда 150дан ортиқ киши нобуд бўлди.

Айни пайтда ҳукумат кучлари толибон жанггариларининг сўнгги таянч пункти ҳисобланган Жанубий Вазиристонда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG