Линклар

Карзай ва Абдуллоҳга келишув таклиф қилинмоқда


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси президент Ҳамид Карзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилиш-ўтказилмаслиги ҳақида ўз қарорини эълон қилиши мавҳум бўлиб турибди.

Афғонистонда 20 августда ўтказилган президент сайловига алоқадор шикоятларни ўрганиш бўйича БМТ ҳомийлигида тузилган комиссия 17 октябр куни сайлов натижалари сохталаштирилгани ёки сохталаштирилмагани ҳақида ўз қарорини эълон қилиши кутилаётган эди.

Бироқ халқаро вакиллар сайлов билан боғлиқ бўҳронга чек қўйиш учун икки номзодни ўзаро келишишга даъват қилаётгани айтилмоқда.
Дастлабки натижаларга кўра, Ҳамид Карзай президент сайловида 54,6 фоиз, Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 28 фоиз овоз олган.

Агар сайлов натижаси сохталаштирилгани эълон қилинса ва Карзай олган овозлар 50 фоиздан кам бўлса, Абдуллоҳ ва Карзай ўртасида сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG