Линклар

Қозоғистон мухолифати намойишга чиқди


Қозоғистон мухолифати мамлакат бўйлаб норозилик акцияси ўтказди.

Мухолифатдаги учта партияни бирлаштирган “Адолатли Қозоғистон учун” блоки ва “Азат” демократик партияси вакиллари Остона шаҳрида ижтимоий муаммолар, жумладан, нарҳ-наво кўтарилиши, порахўрлик ва амалдорлар адолатсизлигига қарши митинг уюштирдилар.

Қозоғистон пойтахтидаги норозилик акциясида 300дан ортиқ киши қатнашди.

Ҳудди шундай норозилик тадбирлари Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG