Линклар

Эрон Ғарб таклифига кўниши мумкин


Эрон уран хом ашёсининг бир қисмини бойитиш учун чет элга бериши мумкин.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий баёнот берди.

Худди шунга ўхшаш таклиф Атом энергияси халқаро агентлигининг АҚШ, Франция ва Россия томонидан қўллаб-қувватланган режасида ҳам мавжуд.

Бироқ Агентлик режасида Эронга қарашли уран хом ашёсининг ҳаммаси чет элда бойитилиши назарда тутилган.
Муттақийга кўра, Эрон Агентликнинг бу таклифига яқин кунларда жавоб бериши мумкин.

Атом энергияси халқаро агентлигининг нозирлари шу кунларда Эроннинг Қум шаҳридаги уранни бойитиш корхонасини кўздан кечирмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, текшириш режага биноан амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG