Линклар

logo-print

Обама яқин кунларда қарор қабул қилади


АҚШ президенти Барак Обама яқин вақт ичида Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.

Оқ Уйнинг хабар қилишича, Афғонистон бўйича стратегияни ишлаб чиқишнинг якуний босқичи сифатида жума куни президент Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси билан учрашади.

Бу хабардан олдин, сешанба куни Афғонистоннинг жанубида америкалик 8 аскар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабар етиб келган эди.

Сўнгги талафотни қўшиб ҳисоблаганда, жорий ойнинг ўзида, АҚШ кучлари Афғонистонда кўрган талафотлар сони 53 кишига етди.
XS
SM
MD
LG