Линклар

Бош вазир ўринбосари биттага камайди


Ўзбекистонда Бош вазирнинг ўринбосарлари сони еттитадан олтига туширилди.

Узметроном мустақил интернет газетаси хабарига кўра, 27 октябр куни Бош вазирнинг ижтимоий соҳа, фан, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва МДҲдаги ҳамкорлар билан алоқа учун масъул бўлган ўринбосари лавозими бекор қилинган ва бу вазифани бажариб келган Рустам Қосимов Дунё иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори этиб тайинланган.

2005 йилдан университет ректори бўлиб ишлаган Ҳамидулла Караматов 2008 йил 27 ноябрда Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганидан кейин проректор Баходир Хўжаев ректор вазифасини бажариб келаётган эди.

Ахборот агентликларининг ëзишича¸ тугатилган Бош вазир ўринбосари салоҳиятлари бошқа ўринбосар - ахборот тизимлари ва телекоммуникация комплексини назорат қилиб келган Абдулла Орипов зиммасига юклатилган.
XS
SM
MD
LG