Линклар

Аҳмадийнажод: Эрон келишувни олқишлайди


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ўз ядровий дастури борасида тақдим қилинаётган янги келишувни олқишлашини билдирди.

Аҳмадийнажод, шунингдек, ўз давлати бу масалада ҳамкорликка тайёр экани ва келишувда иштирок этаётган давлатлар ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолиши лозимлигини таъкидлади.

Бироқ Аҳмадийнажод Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан ўтган ҳафта тақдим қилинган келишув шартларини расман қабул қилиши ёки уни инкор этишини ошкор қилмади.

Атом энергияси халқаро агентлиги таклиф қилаётган келишувга мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини қайта ёнилғига айлантириш учун Россия ва Францияга юборади.

Айни пайтда Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али Ашҳар Султониянинг мазкур келишувга оид расмий Теҳрон жавобини бугун Венада БМТ агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга топшириши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG