Линклар

Ироқда сайлов қонунини қабул қилиш қолдирилди


Ироқ парламенти сайлов тўғрисидаги қонун лойиҳасини овозга қўйишни яна бошқа кунга қолдирди.

Январ ойига режалаштрилган парламент сайлови қабул қилиниши кутилаётган қонунга биноан ўтказилади.

Парламентнинг пайшанба кунги мажлисида қонунни қабул қилиш учун етарли кворум бўлмади. Навбатдаги мажлис шанбага белгиланди.

Қонун лойиҳаси юзасидан баҳс-мунозаларга сабаб бўладиган асосий масала нефтга бой Киркук вилояти мақоми билан боғлиқ.

Ироқ курдлари Киркукни ўзларининг мухтор ўлкаси таркибига қўшиб олмоқчи. Араблар эса, бунга қарши.

Таҳлилчилар фикрича, бу масала тез орада бир ёқли бўлиши қийин ва шу туфайли парламент сайловлари бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG